Хабарлар
09:12, 23 май 2020
Ўзбекистон сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда
Ўзбекистон сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда
Иллюстратив сурат

Ўзбекистон сайлов қонунчилигига жиддий ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда. Ҳукумат порталида Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Кутилаётган ўзгаришлар

  • Марказий сайлов комиссияси сайловолди партия компанияларини молиялаштириш учун шахсий маблағларни жалб этиш;
  • сайлов жараёнини декабрдан март ойига кўчириш;
  • бир номзод фақат битта вакиллик органига депутат этиб сайланиши;
  • суд муомалага лаёқатсиз деб топган шахслар ҳам сайлаш ҳуқуқига эга бўлиши (якка тартибда сайлаш ҳуқуқи чекланган ҳоллар бундан мустасно);
  • энг кўп овоз олган номзод сайланиши (аввал сайловчилардан ярмидан кўпининг овозини олган номзоднинг сайланган ҳисобланарди);
  • сиёсий партиялар (камида 9 та депутатлик ўрни) сайловларда иштирок этиш учун сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи имзоларини (парламент сайловида 40 мингта, президентлик сайловида сайловчиларнинг 1% миқдорида) тўплаши шарт бўлмайди;
  • парламент сайловлари мажоритар тизимдан аралаш (мажоритар пропорционал) тизимга ўтиши;
  • сайловолди ташвиқот даврида депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари учун рухсат бериш тартиби бекор қилинади, ўрнига маҳаллий ҳокимлик идоралари олдиндан хабардор қилинади;
  • маҳаллий оммавий ахборот воситалари сифатида рўйхатга олинган (аккредитация қилинган) ОАВ вакиллари аккредитация қилинмайди;
  • Сайлов бюллетенидан номзоднинг эгаллаб турган лавозими ва иш жойи ҳақидаги маълумотлар чиқариб ташланади;
  • сайлов комиссияларининг қарорлари устидан шикоят қилиш муддати 10 кундан 3 кунгача қисқартирилади;
  • сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини молиялаштиришда давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан кўп бўлмаган миқдорда хусусий маблағларни ҳам жалб қилишга рухсат берилиши мумкин (чет эл донорлари ва хорижий молиявий манбалардан юборилувчи маблағлар бундан мустасно);
  • ташқи рекламаларда сиёсий партиялар ва номзодларга бепул жой ажратилмайди;
  • сайт эгалари ва блогерлар тақдим этган маълумот нотўғрилиги аниқланганида, бу маълумот ўчирилмагани ёки тўғрилиги текширилмагани учун жавобгарлик белгиланиши мумкин.

Фармон лойиҳасининг муҳокамаси 4 июнга қадар давом этади.


lenta.uz
Ўзбекистон сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар кутилмоқда