Хабарлар
12:32, 14 июнь 2020
Ҳокимларни халқ сайлаши энди парламентга боғлиқ
Ҳокимларни халқ сайлаши энди парламентга боғлиқ
Марказий сайлов комиссияси

"Менинг фикрим" мурожаатлар порталида ҳокимларни халқ сайлаши ҳақидаги петиция керакли 10 мингта овозни тўплаган. Энди бу мурожаатни парламент кўриб чиқади.

Петиция муаллифига кўра, бундай сайловлардан сўнг ҳокимлар халқ талабларини тинглашни бошлашади.

"Шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини иложи борича тезроқ амалга ошириш керак. Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларни кузатиб, бугунги кунда кўпчилик ҳокимлар фаолиятидан норозилигини англаш мумкин", деб ёзган муаллиф.

Бунинг учун ҳар бир туман ёки шаҳардан белгиланган миқдордаги номзодларни кўрсатиш таклиф этилади. Уларнинг ҳар бири халқ томонидан баҳоланиб, энг муносиб номзод сайланади.

Ҳозир Ўзбекистоннинг барча ҳокимлари президент ва ҳукумат томонидан тайинланади. Уларни ишдан олиш ҳам шу икки бошқарувчининг қўлида.

Чет элда қандай?

Ривожланган хорижий давларлар шаҳарларида ҳокимлар халқ томонидан сайланади. Масалан, Москва мэри Сергей Собянин 2018 йилда учинчи муддатга қайта сайланган.

Лондон мэри Содиқ Хон ҳам 2016 йилдаги сайловда ғалаба қозонган. У Британия тарихидаги барча сиёсатчилардан энг кўп овоз олган номзод сифатида тарихда қолган.


lenta.uz
Ҳокимларни халқ сайлаши энди парламентга боғлиқ