Хабарлар
10:15, 23 май 2020
Россия қаршилигига учраган Беларусь ракеталарини Ўзбекистонда синамоқчи
Россия қаршилигига учраган Беларусь ракеталарини Ўзбекистонда синамоқчи
Беларусь президенти матбуот хизмати

Ракеталар ишлаб чиқариш ва уларни синаш бўйича Россия билан ҳамкорлик қилолмаган Беларусь синов майдонларига Ўзбекистон ҳудудини танламоқчи.

Беларусь президенти Александр Лукашенко фикрига кўра, Россия нафақат ракеталар ишлаб чиқаришда, балки полигонлардан фойдаланишда ҳам ҳамкорлик қилмоқчи эмас. Давлат раҳбари ракеталарни синовдан ўтказиш учун Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидаги полигонлардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқаётганини айтган.

Бу икки давлатнинг зиддиятига асосан нефть-газ сотувидаги келишмовчиликлар сабаб бўлиб келган. Ўзбекистон эса ҳар иккала давлат билан ҳам стратегик ҳамкор ҳисобланади.

Ортга назар

Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, Ўзбекистон ўз ҳарбий салоҳиятига эътиборни кучайтирган. Турли ҳарбий халқаро ўйинлар ва мусобақаларда иштирокини бошлаган. Ҳамкор давлатлар билан полигонларда машғулотлар ўташни йўлга қўйган.

Хусусан, 2019 йил 24 майда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида Наманган полигонида ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтган.

2019 йил 8 ноябрда эса Ўзбекистон ўз полигонида ракета синовларини ўтказиш учун Хитойга рухсат берган эди.


lenta.uz
Россия қаршилигига учраган Беларусь ракеталарини Ўзбекистонда синамоқчи