Хабарлар
12:14, 30 май 2020
Россияга жосуслик қилишда айбланган сиёсатчи 12 йилга қамалди
Россияга жосуслик қилишда айбланган сиёсатчи 12 йилга қамалди
Islam.ru

Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти собиқ директори Рафиқ Сайфулин 12 йилга қамалган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берган. Сайфулин Россияга жосуслик қилишда айблангани айтилади.

25 май куни Ҳарбий судда Жиноят кодексининг 157-моддаси 1-қисми (давлатга хоинлик қилиш) ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Рафиқ Сайфулинга суд ҳукми эълон қилинган.

Россияга жосуслик қилиш, давлат маълумотларини етказиш айблари билан Сайфулиндан ташқари яна ўнлаб ўзбекистонлик ҳарбийлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳарбий кучлари бирлашган штаби раҳбари Акбар Ярбабаев иши ҳам судга оширилган эди. Бироқ Ярбабаев ва бошқа айбдорлар тақдири ҳозирча маълум қилинмаган.

Мустақил сиёсатчи

Рафиқ Сайфулин 1958 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1979 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. Тарих фанлари номзоди.

Р.Сайфулин 1994 йилдан 1995 йилгача Маҳкамаси Статистика қўмитасида ишлаган. У президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтини саккиз йил давомида бошқарган.

Сиёсатчига бутун фаолияти давомида "мустақил", яъни бетараф сиёсатчи сифатида қаралган. У фаолиятининг сўнгги йилларида ҳам шу мақомини сақлаб қолган ҳолда турли конференция, илмий мажлисларда иштирок этган.


lenta.uz
Россияга жосуслик қилишда айбланган сиёсатчи 12 йилга қамалди