Хабарлар
13:57, 26 май 2020
Қамоқхоналардаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади
Қамоқхоналардаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади
Иллюстратив сурат

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги айрим маълумотлар махфийликдан чиқарилади. Бу ҳақда 22 май куни ҳукумат қарори имзоланган.

Бу нега муҳим?

Маҳбусларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистонда ҳаминқадар ҳимояланган бўлиб, кўпинча қамоқхоналардаги маълумотлар оммага ошкор бўлмай қолиб кетарди. Бу эса турли шубҳаларни туғдирарди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил — омбудсман айнан турмалардаги маҳбуслар ҳуқуқи билан сўнгги бир йилдан бери қизиқиб қолган. 2019 йилда омбудсман 18 та қамоқхонада мониторинг ўтказган. Унда маҳкумларни сақлаш шароитлари ва улар билан муомалада бўлиш тартиби, тиббий хизмат кўрсатиш, овқатлантириш, меҳнат, тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар ўрганилган, маҳкумлар билан жамоавий (2 500 киши) ва якка тартибда (127 киши) учрашувлар ўтказган.

Шунингдек, ҳукумат маҳбусларга яна қўшимча ҳуқуқлар бериш бўйича ҳам иш олиб бормоқда. Масалан, қамоқхонадагилар онлайн таълим олиши ёки сайловда овоз бериши мумкин бўлади. Янги сайлов қонунчилигида ҳам бу назарда тутилган.

Махфийликдан чиқариладиган маълумотлар:

  • қамоқхона ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар сони;
  • қамоқхона ва тергов ҳибсхоналари сони, улар жойлашган жой;
  • қамоқхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти, улар томонидан номенклатура бўйича ва пул билан ифодаланадиган ишлаб чиқарилаётган товар маҳсулотлари;
  • қамоқхоналар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар орасида ўлим қолатлари сони;
  • қамоқхоналарда сақланаётган ва тиббий тусдаги мажбурий чоралар кўлланиладиган маҳкумлар сони ҳақидаги маълумотлар.

lenta.uz
Қамоқхоналардаги маълумотлар махфийликдан чиқарилади