Хабарлар
17:10, 02 июль 2020
Владимир Путин умрбод президент бўлиш ҳаракатини бошлади
Владимир Путин умрбод президент бўлиш ҳаракатини бошлади
AP

Россия президенти Владимир Путин 2024 ва 2030 йилги сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Россия конституциясига ўзгартиш киритиш бўйича референдум якунига етган.

Овоз бериш жараёнида иштирок этиши кўзда тутилган 109,1 млн. сайловчидан 74,1 млн. (67,88%) киши овоз беришда қатнашган. Овоз бериш натижаларига кўра 57,7 млн. киши ўзгаришларни ёқлаган, 15,7 млн. киши қарши чиққан. 604729 та овоз эса ҳақиқий эмас деб топилган.

Россия конституциясига ўзгартириш киритиш бўйича референдум 22 апрелда ўтказилиши керак эди, аммо карантин сабабли 1 июлга қолдирилганди. Кейинчалик одамларнинг бир жойда жамланишининг олдини олиш мақсадида овоз бериш 25 июндан 1 июлгача бир ҳафта давомида ўтказилиши белгиланган. 1 июль овоз беришнинг сўнгги куни бўлиб, Тошкент вақти билан 23:00 да тўхтатилган.

Конституциядаги ўзгартиришлар

  • меҳнат муҳофазаси;
  • иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабатлар;
  • Россия суверенитети;
  • президентлик муддатларини ноллаштириш ва бошқалар.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлардан энг кўп муҳокамага сабаб бўлгани – президент сайловлари қисмида “икки муддатга кетма-кет” деган жумладан "кетма-кет" қисмини олиб ташлаш билан боғлиқ. Бу ўзгартириш билан амалдаги президент муддати ноллаштирилиб, навбатдаги икки сайловда қатнашиш ҳуқуқи берилади.

Россия конституциясига 2008, 2014 йил феврал ва 2014 йил июл ойларида ўзгартиришлар киритилган.


lenta.uz
Владимир Путин умрбод президент бўлиш ҳаракатини бошлади