Хабарлар
15:10, 21 май 2020
Ҳайит арафасида Ўзбекистон ва Туркманистон афв эълон қилди
Ҳайит арафасида Ўзбекистон ва Туркманистон афв эълон қилди
IIV.uz

Рамазон ҳайити арафасида Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармонларни имзолаган.

Ўзбекистонда афв этилганларнинг:

  • 16 нафари асосий жазодан озод этилган;
  • 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган;
  • 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилган;
  • 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилган.

Афв этилганлар:

  • 7 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар;
  • 1 нафари аёл;
  • 7 нафари чет эл фуқаролари;
  • 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари.

2020 йил ҳисобидан бу учинчи афв ҳисобланади. Бунгача февралда 58 киши, 8 март арафасида эса 83 та аёл маҳбус афв этилган.

Туркманистон

Туркманистон ҳукумати Қадр кечаси муносабати билан 1402 маҳбусни афв этган бўлиб, шундан 61 таси Ўзбекистон фуқароларидир. Ўзбекистон фуқароларининг 59 таси эркак ва 2 таси аёл киши.

Афв этилганлар карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда Бухоро вилояти Олот тумани божхонасидан олиб ўтилган ва 14 кунлик карантинга олинган.

Оммавий афв этиш Туркманистон ҳукумати учун янгилик эмас. Мустақил журналистлар бу ҳолатга Гурбангули Бердимуҳамедов сиёсатининг ўзига хос тарғиботи, мамлакатдаги мавжуд жиноят колонияларини эса "бўшатиш" йўли деб таъриф беришган.


lenta.uz
Ҳайит арафасида Ўзбекистон ва Туркманистон афв эълон қилди